Францияда депутатлар ҳукуматни истеъфога чиқишини талаб қилмоқда

Франция парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Миллий мажлис кўпчилик овоз билан бош вазир Мишел Барне ҳукуматига ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида Euronews хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, қарорни 331 та депутат маъқуллаган.

Ишончсизлик вотуми масаласини дастлаб «Янги халқ фронти» сўл коалицияси кўтарди, сўнгра буджет лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар туфайли ўта ўнг «Миллий бирлашма» ўз ташаббуси билан чиқди.

Мишел Барне ўз нутқида ҳукуматига ишончсизлик билдирилиши «жиддий оқибатларга» олиб келишини таъкидлади. Бош вазир французларнинг «харид қобилияти пасайиши» ва «янги полициячилар ҳамда ҳарбийларни ёллаш имконияти йўқолиши» ҳақида таъкидлади.

Европа Комиссиясининг босими орқали Франция давла қарзларини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Барниер ҳукумати давлат харажатларини қисқартириш орқали буджет тақчиллигини ЯИМнинг 6% дан 5% гача қисқартиришни таклиф қилди.

Эндликда президент Эммануэл Макрон Барне истеъфосини қабул қилишга мажбур бўлади, Францияни эса яна муваққат ҳукумат бошқаради. Шу билан бирга, қонун Барнени янги муддатга қайта сайлаш имконини беради.

Аввалроқ, Жанобий Кореяда ҳам мухолифат ташкилотлар президентнинг истеъфосини талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон