Франциялик фермер ўз ерида олтин кони топиб олди
Франциялик фермер ўз ерида тахминан 150 тонналик, 4 млрд еврога тенг олтин конини тасодифан топиб олди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.
Франциянинг қишлоқ ҳудудида яшовчи фермер Мишел Дюпон ўз еридан оқиб ўтувчи сой бўйида сайр қилаётганда, сув ичида ялтираётган нарсани кўриб, уни қазиб кўриб, олтин рудаларига дуч келган.
Бу ҳолатдан сўнг Франция ҳукумати зудлик билан топилган олтинни давлат фойдасига мусодара қилди. Франция қонунчилигига кўра, ер ости бойликлари давлатга тегишли ҳисобланади. Агар фермер ушбу конни ўзи қазиб олишни истаса, у ҳукуматдан махсус рухсат олиши шарт.
Топилмадан кейин Дюпон ер майдони жойлашган ҳудудда ерга бўлган талаб ошди.