Андижонда болаларга ноқонуний диний сабоқ берган шахс жазога тортилди

Андижон вилоятида болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келган шахс, суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ маркази.

Хусусан Андижон туманида яшовчи (1986 й.т.) шахс, яшаш хонадонида 19 нафар вояга етмаган болларга, хеч кандай давлат рухсатномаcига эга бўлмасдан диний таълим берган.

Фуқаро диний билимга эга бўлмаган ҳолда, нашриётда чоп этилмаган адабиётдан фойдаланиб, ойига 1 миллион сўм пул тўлови олиб келган, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, болаларга шар-шароит яратилмасдан, сабоқлар хужрада санитария ва гигиена қоидаларига умуман амал килинмаган ҳолда олиб борилган.

Натижада, диний таълим берган шахсга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкент ва Фарғонада болаларга ноқонуний диний таълим бериб, уларни «қудуқ» ичига яшириб келганлар ушлангани хабар қилинган эди.

 

 

Ўзбекистон