Тожикистондан гиёҳвандлик моддаси олиб кирган шахс 15 йилга қамалди
Тожикистондан 16 кг гиёҳвандлик моддаси олиб кирган фуқаро 15 йилга қамалди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
ДХХ ходимлари томонидан 2024 йил 12 ноябрь куни Наманаган вилоятининг Поп туманида Lacetti автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда, йўловчи сифатида кетаётган фуқаронинг юкидан 3,8 кг опий ва 9,8 кг гашиш топилган.
Аниқланишича, у Тожикистон фуқароси билан тил бириктириб, гиёҳванд моддаларни контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб кирган ва Тошкент вилоятининг Бўка туманида қабул қилиб олган.
Тергов давомида, унинг ер участкасига яшириб қўйган 1,9 кг опий, 857 гр гашиш, «Макаров» пистолети ва 18 дона патрон ҳам топилиб, расмийлаштириб олинган.
Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 28,246-моддаснинг 1- ва 2-қисмларида ҳамда 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.