Сирдарёда каналда оқиб кетаётган фуқаро ФВБ томонидан қутқарилди
Сирдарё вилоятининг «Дўстлик» каналида сувда оқиб кетаётган фуқаро қутқарувчилар томонидан сувдан олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Аниқланишича, 7 август куни соат 19:32 да Сирдарё вилояти ФВБга Гулистон шаҳарининг «Обод-юрт» ва «Бўстон» МФЙлари ўртасидан оқиб ўтган «Дўстлик» каналида фуқаро сувда бақириб оқиб кетаётганлиги тўғрисида йўловчи томонидан берилган хабар берилган.
Хабарга асосан, соат 19:35 да вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони ҳаёти сақлаб қолишди.