Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

10 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон–Қатар ўйини муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Жамоалар ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўтказилиши туфайли Чилонзор туманининг қатор кўчаларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 16:00 дан тадбир тўлиқ тугагунга қадар бўлган вақт оралиғида транспортлар ҳаракати тўлиқ чекланади. Жумладан:

• Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота—Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

• Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор—Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

• Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси — КХАЙдан—Муқимий кўчасигача бўлган қисми.

Шунингдек, тадбир даврида қуйида келтирилган кўчаларда ҳаракат вақти-вақти билан қисман чекланади:

• Алишер Навоий—Фурқат кўчалари чорраҳасидан;

• Себзор—Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси туннелга тушишдан;

• Зарқайнар кўчаси туннелга тушиш;

• Бунёдкор кўчаси Камолон кўприк остидан;

• Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлга чиқишдан;

• Қатортол—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;

• Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;

• Бунёдкор—КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан;

• Бунёдкор 2-даражали йўли—Қатортол кўчалари чорраҳасидан;

• Бунёдкор—Гавҳар кўчалари чорраҳасидан;

• КХАЙ—Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан;

• «Эркин» ЙПХ масканидан оғир юк машиналари ва Чўпонота—Шота Руставелли кўчалари чорраҳасидан чекланади.

Тошкент