Наманганда ФВБ бошлиғи $160 минг билан қўлга тушди

Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг доллар олаётганида қўлга тушди.

У ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ерни ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 10 минг доллар пора билан ушланган ИИБ ходими ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон