Бўстонлиқда ФВБ ходими осилган ҳолда топилди

Учтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими профилактика инспектори осилган ҳолда топилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

25 ёшли катта лейтенантнинг жасади 21 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Ғазалкент маҳалласи ҳудудидаги далаҳовлида аниқланган.

Ҳозирда, ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият