Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ жиноят аниқланди

Бекобод шаҳрида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1990 йилда туғилган шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган, қарийб 1 кг «гашиш» моддасини шаҳарнинг Наврўз маҳалласида яширин жойдан олаётган вақтида қўлга олинди.

Терговга қадар текширувлар давомида аниқланишича, гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан наркокурьер орқали етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан 26 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари олиб киришга уринган шахслар қўлга олингани ҳақда хабар бергандик

Тошкент