1 апрелдан табиий газнинг базавий меъёри 100 куб метрга туширилди
1 апрелдан иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 204-сонли қарори бўйича мазкур шкала март ойида ўзгариши белгиланганди. Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши ва одатдагидан кўра совуқроқ келиши муносабати билан давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йил 1 апрелигача узайтирилган эди.
Шунингдек, табиий газ ва электр энергияси тарифларини ошириш 1 апрелга режалаштирилган эди. Бироқ, президент топшириғига кўра, 1 майга кўчирилди.