Хоразмда газдан ноқонуний фойдаланган «метан заправка» аниқланди
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида жойлашган «Г. Т.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Вилоят прокуратураси ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида шохобча торайтирувчи қурилмасига ўрнатилган пломбанинг бузилгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 505,8 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.