Қорақалпоқ ўтови «Гиннес» рекордлар китобига киритилди
Жорий йилнинг 22 август куни «Оқ қуш» мажмуасида Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шунингдек тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Маълумот учун, «Гиннес» рекордлар китобига киритилган ўтов диаметри 40,5 метрни ташкил қилади.