Google инсон каби фикрлайдиган сунъий интеллект яратмоқда
Google инсон каби мулоҳаза қила оладиган сунъий интеллект моделини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақида Bloomberg нашри хабар берди.
Қайд этилишича, дастурчилар сўнгги ойларда янги турдаги дастурий таъминотни яратишган. Ушбу сунъий идрок технологиялардан фойдаланган ҳолда мантиқан ўйлаш ва фикр билдириш имкониятига эга.
У, асосан, математика ва компьютер дастурлашга оид кўп босқичли функцияларни бажара олади. Шунингдек, фойдаланувчининг саволига энг яхши жавобни таҳлил қилиб, бир неча сонияда айтади.
Маълумот ўрнида, 2023 йилда Google турл матн, код, аудио, тасвир ҳамда видеоларни тушуна оладиган ва уларни умумлаштириб, қайта ишлай оладиган Gemini чатботини тақдим этган эди.