Тошкентда Греция элчихонаси очилди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси Параскеви Тзевелекнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Греция элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз, — деб ёзади вазир.
Учрашувда томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилди.