Фирибгарликда айбланиб халқаро қидирувга бўлган шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Катта миқдордаги фирибгарлик учун халқаро қидирувга берилган шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Қидирувдаги шахс Ўзбекистон ММБ Интерпол каналлари орқали ўта йирик миқдордаги фирибгарликни содир этганлиги учун қидирувга берилган эди.
Шундан сўнг, интерполнинг Тбилиси шаҳридаги Миллий марказий бюроси билан ўтказилган мувофиқлаштирилган тадбирлар натижасида қидирувдаги шахс Грузия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган.
Экстрадиция қилинган шахс Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари бевосита иштирокида кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун Тошкент шаҳрига олиб келинган.





