Гулистон—Тошкент—Чиноркент йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чиноркент бекатигача 28 мартдан поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Йўл ҳақи:

  Гулистондан Тошкентгача — 20 минг сўм;

  Чиноркентгача катталар учун — 40 минг сўм, болалар учун — 23 минг сўм.

Тўловни ATTO транспорт картаси ёрдамида тўлаш ёки чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ҳам харид қилиш мумкин.

Барча шарт-шароит, иситиш ва совитиш тизимига эга бўлган электропоезд вагонлари кенг, шинам ва хавфсизлиги билан ажралиб туради. 6 та вагондан иборат бўлган мазкур электропоезднинг умумий сиғими 586 йўловчига мўлжалланган, дейди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ шаҳар атрофида йўловчи ташиш МЧЖ маркетинг ва сервис хизмат кўрсатиш бўйича директори ўринбосари Дилмурод Убайдуллаев.

Электропоезд ҳаракатланиш жадвалига асосан ҳар куни қатнайди. Гулистондан тонгги соат 6:11 да йўлга чиқса, Чиноркентдан Гулистонга қараб 15:43 да жўнаб, 19:00 да Гулистонга етиб келади.

Қарорлар