Намангандаги гуллар фестивали Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Минимал талаб 1 миллион дона гулни ташкил этган эди, фестиваль учун 29,4 миллиондан ортиқ ўсимлик экилди

Наманганда бошланган 65-халқаро гуллар фестивали Гиннеснинг рекордлар китобига кирди — ушбу фестиваль учун 29,4 миллиондан ортиқ гул ва ўсимликлар экилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Таъкидланишича, экиш ишларида техникадан фойдаланиш тақиқланган. Гиннес рекордлар китобининг минимал талаби 1 миллион дона гулни ташкил этган бўлса, Наманган вилояти ҳокимлиги бир ой ичида 29 406 384 туп гул экишга муваффақ бўлган.
Ажойиб мувофиқлик ва умумий мақсад туфайли Наманган шаҳри гуллар, бирдамлик ва мукаммаллик рамзига айланган гўзал масканга айланди, — дея таъкидлади ўз табригида Guinness World Records расмий ҳаками Шейда Субаши.
Фестиваль 24 майдан 12 июлгача давом этади. Ташкилотчиларнинг тахминларига кўра, тадбирга 5 миллионга яқин киши ташриф буюради. Фестиваль доирасида 150 га яқин турли тадбирлар: илмий конференциялар, форумлар, ярмаркалар, концертлар, дронлар шоуси ва бошқа кўплаб қизиқарли воқеалар режалаштирилган.





