Қорақалпоғистоннинг учта туманида жазирама туфайли боғчалар вақтинча ёпилди

Тахиатош, Қораўзак ва Хўжайли туманларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли барча боғчалар 16−18 июль кунлари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу чоралар 40 даражадан юқори жазирама шароитида болаларнинг соғлиғига салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида, санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ қабул қилинган.

Аввалроқ Хўжайли тумани ҳокимлиги тегишли қарор қабул қилган эди. Эндиликда Тахиатош ва Қораўзак туманлари ҳокимликлари ҳам худди шундай қарорга келган.

Маълумот учун, 17−19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан ниҳоятда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. 18−20 июлда эса мамлакатнинг кўп қисмида ҳарорат +40, +43 даражагача, баъзи жойларда эса +44, +45 даражагача кўтарилиши эҳтимоли бор.

Қарорлар