Камала Ҳаррис Эронни АҚШнинг асосий душмани деб атади

АҚШ президентлигига номзод Камала Ҳаррис Эрон Американинг асосий душмани эканлигини таъкидлади. Бу ҳақида «Интерфакс» нашри хабар бермоқда.

CBS телеканали бошловчиси Ҳаррисдан АҚШнинг асосий душмани ким эканлигини сўради.

Мен ишониб айта оламанки, бу — Эрон. Эроннинг қўлида америкаликларнинг қони бор. Биз ҳеч қачон Эронни ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу менинг устувор вазифам, деб жавоб берди.

Хусусан, у ядровий қурол Эронда бор ёки йўқлигига оид далилни очиқламади.

Жаҳон