2025 йилгача Америкада ҳаво таксиси ишга туширилади

Вертикал учиш ва қўниш электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиси «Joby Aviation» компанияси 2025 йил охиригача Нью-Ёрк ва Лос-Анжелесда ҳаво таксисини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида «Business Insider» нашри маълумот берди.

Компания қурилмалари автомобиллар ва вертолётларга муқобил вариант сифатида қўллашни таъкидлади. Бу лойиҳага «Toyota» ва «Delta Airlines» компаниялари инвестицияларни жалб қилди, «Uber» такси хизмати эса ҳамкорликка киришди.

Қайд этилишича, саёҳат нархи «Uber Black» тарифи даражасида бўлади — тахминан $100−200. Келажакда у «Uber XL» нахларига тушиши мумкин — $50−100.

«The Telegraph» нашрининг ёзишича, дастлабки босқичда учар таксилар премиум хизматлар билан таққосланадиган даражада қиммат бўлиши мумкин.

Жаҳон