Тошкентда ЙТҲ оқибатида 1 киши жароҳатланди
Тошкентда Nexia ва Matiz тўқнашуви оқибатида аёл оғир тан жароҳати олиб, реанимацияга ётқизилди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.
Ҳодиса 31 май куни эрталаб Тошкент шаҳри Бектемир туманида содир бўлган. ЙТҲ натижасида Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлакда ҳаракатланаётган аёлни уриб юборган.
Тўқнашувдан сўнг дарахт ҳам қулаб тушган. Ҳодиса кузатув камералари томонидан қайд этилган.
Жабрланган аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига ётқизилган. Унда бош мия чайқалиши, ёпиқ бош-мия жароҳати, сон суягининг синиши, тан шикастлари ва травматик шок аниқланиб, реанимацияга жойлаштирилган. 3 июнь куни операция ўтказилган, ҳозирда унинг аҳволи барқарор.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.