Сурхондарёда ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер қўллади

Сурхондарёда ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ маълумот берди.

21 май куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида ЙПХ ходими тўхташ талабига бўйсунмаган Lacetti ҳайдовчисига нисбатан электрошокер қўллаган. Вилоят ЙҲХБга кўра, ҳайдовчи қонуний талабга бўйсунмай қочиб, уйлардан бирига яширинган ва ҳужжат тақдим этишни рад этган.

Воқеа жойида атрофдагилар аралашуви сабабли ходим унга нисбатан электрошокердан фойдаланган. Ҳайдовчи ички ишлар бўлимига олиб кетилган ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув, шунингдек ЙПХ ходимлари ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Ўзбекистон