Тошкентда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
8 июнь куни тунда Сергели туманида мотоцикл ва скутер иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.
Қайд қилинишича, соат 02:00 атрофида Файзли Тошкент кўчасида 26 ёшли Ш.Х. бошқарувидаги QJ Motors мотоцикли ва 25 ёшли М.З. бошқарувидаги Drongo русумли скутери тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида ҳар икки ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлиши) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.