Тошкентда 6 июнь куни жамоат транспортлари ҳаракати эрта бошланaди

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентда жамоат транспортлари соат 03:00 дан ҳаракатни бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Қайд қилиничича, 6 июнь, жума куни Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди.

Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди — дейилади бошқарма хабарида.

Қарорлар