Фарғонада $210 минг эвазига ҳоким лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Гумонланувчи 100 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди

Фарғона вилоятида ҳоким лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. фуқаро И.Д.нинг ишончига кириб, унга ўзини Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 210 000 АҚШ доллари эвазига уни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, келишилган пулдан 100 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон