Тошкентдан Паркентга янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди
Якуний бекатгача бўлган йўл вақти 50 дақиқани ташкил этади

Бугун, 7 сентябрь куни «Паркент — Тошкент — Паркент» йўналишида замонавий шаҳарлараро электропоезд фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.
Маълумки, Тошкент вилоятидаги «Байтқўрғон – Паркент» темир йўл линиясининг қурилиши 2025-йил январ ойида бошланган эди.
Лойиҳа доирасида дастлаб, узунлиги 24 километрдан иборат бўлган электрлаштирилган темир йўл, 3 дона темир-бетон кўприк, 1 дона автомобил йўл ўтказгич, 76 дона сув ўтказиш иншооти ҳамда 16 дона автомобил йўли ва темир йўли кесишмалари, бундан ташқари, 50 ўринли «Паркент» темир йўл бекати қурилди.
Поездда 586 ўриндиқ бўлиб, жами 1154 тагача йўловчи сиғими мавжуд. Чипталар нархи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болаларга 6 ярим минг сўм қилиб белгиланди. Манзилгача бўлган масофа 50 дақиқани ташкил қилади.
Электрлаштирилган темир йўл қурилиши, албатта, бу жараённи янада осонлаштиради. Чунки транспорт алоқаларининг яхшиланиши саёҳатчиларни кўпроқ жалб қилишга ёрдам беради, — дейилади хабарда.





