Вашингтон штати губернатори Боб Фергусон Ўзбекистонга табрик йўллади

Янги Бош консулхона савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

Губернатор Вашингтон штати халқи номидан Ўзбекистоннинг Сиэтл шаҳридаги Бош консулхонаси очилиши муносабати билан мамлакатни самимий табриклади.

Ушбу дипломатик ваколатхона савдо ва инвестициялар, технологиялар, инновациялар, таълим, илмий тадқиқотлар, маданият, туризм ҳамда бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар тақдим этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, расман очилган Бош консулхона бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида Ўзбекистоннинг биринчи консуллик муассасаси бўлади.

Янги Бош консулхона савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон