Самарқандда ўринбосарларини ҳақорат қилган туман ҳокими интизомий жазога тортилди

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевга ўз қўл остидаги ходимларни ҳақоратлагани учун «Ҳайфсан» берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳабар беради.

Яқинда ижтимоий тармоқларда туман йиғилишларидан бирида Шакарбоев қурилиш ва қашшоқликни қисқартириш масалалари бўйича ўз ўринбосарларини ҳақорат қилган аудиоёзув тарқалган эди.

Сен, ноинсоф *****, эрталаб ҳаммани у эрга олиб бор. Улар фақат мен айтган одамни топдилар. Ҳеч бўлмаганда битта қурувчини ўзинг топ. Сен қурилиш бўйича ўринбосарсан аҳир, — деди ҳоким.

Бундан ташқари, Шакарбоев қашшоқликни қисқартириш бўйича депутатни «эшак» деб атаган ва сўкинган.

Натижада, Дилшод Шакарбоевга ҳақорат қилгани учун «Ҳайфсан» берилиб, интизомий жазо тайинланди.

Самарқанд