Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
Уларнинг аксарияти Россия ва Европа мамлакатларида меҳнат қилмоқда

Марказий банк ҳисоботига кўра, 1,4 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси дунёнинг 40 га яқин мамлакатида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Энг кўп ўзбекистонликлар — 834,2 минг киши — Россияда меҳнат қилмоқда. Европа мамлакатларида 258 минг, Қозоғистонда 84,4 минг, Туркияда 72,1 минг, Жанубий Кореяда 46,4 минг ва бошқа мамлакатларда 97,7 минг нафар фуқаро ишламоқда.
Ҳисоботга кўра, МДҲ мамлакатлари улуши 29%га камайган. Европа йўналиши бўйича кўрсаткич 42%га, Шарқий Осиё бўйича эса 26%га ошган.
Алоҳида таъкидланишича, 2026 йил бошидан буён 124,5 минг нафар ўзбекистонлик хорижда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилди.





