Ўзбекистон ва Россия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди
Бир кун аввал Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашув якунлари бўйича Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қўшма ҳужжатларни имзоладилар.
Шу билан бирга, бир қатор бошқа ҳужжатлар имзоланди, хусусан:
• Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике;
• ҳукуматлар ўртасида «Агроэкспресс» тезлаштирилган темир йўл ташишларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув;
• тиббий мақсадларда фойдаланиш учун дори воситаларининг маркалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни узатиш мақсадида ҳукуматлар ўртасида ахборот алмашинуви тўғрисидаги келишув;
• соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тиббиёт ходимларини, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги ниятлар баённомаси.