Россияда ракета ҳужуми оқибатида ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
11 май куни Россиянинг Курск вилоятига қарашли Рилск шаҳри Украина қуролли кучлари томонидан ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда Курск вилояти раҳбари вазифасини бажарувчи Александ Хинштейн маълум қилди.
Ҳужум оқибатида шаҳардаги уйлар ва меҳмонхоналарга зарар етган, камида уч нафар фуқаро жароҳат олган.
Хабарга кўра, вайрон бўлган меҳмонхона харобалари остида Ўзбекистон фуқароси бўлган 39 ёшли эркакнинг жасади топилган.
Ҳодиса бўйича расмий органлар томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.