Чирчиқда маст ҳаридорни калтаклаб ўлдирган сотувчи 9 йилга қамалди

Чирчиқда харидорни калтаклаб ўлдирган дўкон сотувчиси 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Можарога айбланувчининг марҳумга спиртли ичимликни қарзга сотишдан бош тортиши сабаб бўлган, деб хабар қилинади  Millar дастурида.

Воқеа 2025 йил 4 март куни спиртли ичимликлар сотиладиган дўконда содир бўлади. Марҳум маст ҳолатда сотувчининг олдига қарзга ароқ сотиб олиш учун боради ва шу пайт улар ўртасида жанжал келиб чиқади.

Мен унга қарзга нарса сотмайман дедим. Шундан сўнг, у мени юзимга мушт тушурди. Мен мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушдим, сўнгра у бойнимдан ушлаб, онамни ва аёлимни сўкди. Қолидан чиқиб кетиш мақсадида унга 4-5 мушт урдим, қарасам, у менга жавоб қайтармади. Марҳум ҳушидан кетиб қолганини тушундим, — деди айбланувчи суд залида.

Шифоҳанада кўрсатилган ёрдамга қарамай, йигит олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Бирламчи суд тиббий экспертизага кўра, марҳумда бош миянинг лат йийиши, мияга қон қуйилиши, чакка суяклари синиши, баданда қонли шилинмалар аниқланган.

Айбланувчи 31 ёшда бўлиб, унинг 5 ёшли боласи бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ Шаҳар суди ҳукми билан, эркак Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди ва 277-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди. Судланувчига 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон