Қашқадарёда 2 киши дарёда чўкиб ҳалок бўлди
Қашқадарё вилоятида дам олиш мақсадида «дача»га борган 2 та аёл дарёда чўкиб вафот этди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, воқеа 7 июль куни содир бўлган. Аёллар Оқдарёнинг ўнг қирғоғида чўмилиш учун сувга тушиб, оқимда оқиб кетган. Ҳар иккиси 61 ёшда бўлган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган, суриштирув давом этмоқда.