Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 2,5 миллиард долларлик 35 та меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида умумий қиймати 2,5 миллиард долларлик 35 та англашув меморандумлари имзоланди, дея хабар бермоқда «Синхуа».

Ҳужжатларни имзолашда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Афғонистон Муваққат ҳукумати Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Барадар, шунингдек, икки давлат ҳукумати вакиллари ва хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

Имзоланган меморандумларнинг 12 таси 1,4 миллиард долларлик инвестиция битимлари, 23 таси 1,1 миллиард долларлик савдо шартномаларидир.

Иқтисодиёт