Самарқандда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Каттақўрғон туманида фермер хўжалиги раҳбари 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергeтика вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ўтказган терговга қадар текширув давомида «М.А.» фермер хўжалиги раҳбари Г.Р. сув насосларини электр тармоғига рухсатсиз равишда тўғридан-тўғри улаб, электр энергиясини тижорат мақсадида ноқонуний ишлатгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Коммунал