Россия Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун имтиёзли экспорт кредити тақдим этади — Путин

РФ станция фаолиятининг бутун ҳаётий цикли давомида ёрдам кўрсатади

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга атом электр станцияси қурилиши учун имтиёзли экспорт кредити ажратилишини маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

Россия нафақат АЭС қуриши, балки ўзбекистонлик ҳамкорларига имтиёзли экспорт кредити тақдим этиши ҳамда станция фаолиятининг бутун ҳаётий цикли давомида кўмаклашиши муҳим аҳамиятга эга, — деди РФ президенти.

Владимир Путиннинг сўзларига кўра, ёрдам ўз ичига реактор ёқилғисини узоқ муддатли етказиб бериш, сервис ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлатилган ядровий материаллар билан утилизация ишларини олиб бориш бўйича мажбуриятларни қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистондаги интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергоблоки қурилиши бошланишига старт бердилар.

Ўзбекистон