Жаҳон банки Ўзбекистонда инфратузилмани ривожлантириш учун $250 млн ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистон учун 250 миллион долларлик молиялаштириш пакетини тасдиқлади. Маблағлар коммунал инфратузилма ва хизматларни ривожлантиришга йўналтирилади, деб хабар қилди Жаҳон банки матбуот хизмати.

Мазкур «Шаҳарларда яшаш учун қулай шароитлар яратиш ва самарадорликни ошириш» (LPCP) дастури бутун мамлакат бўйлаб 16 туман ва шаҳарни қамраб олади.

Тезкор урбанизация шаҳарсозлик ва бошқарув тизимлари, инфратузилма ва коммунал хизматлар, жумладан, жамоат транспорти ва чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришни талаб қилади, — дейилади ҳисоботда.

Хусусан, жорий йил баҳорида мамлакатда 3,6 миллион аҳолини қамраб олган 16 та маъмурий ҳудудга тааллуқли ҳудудларни ривожлантириш бўйича давлат дастури ишга туширилди. Инвестицияларнинг асосий қисми ижтимоий, коммунал ва ишбилармонлик инфратузилмасига йўналтирилади.

Модернизация қилиниши режалаштирилган объектлар рўйхатига мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари, сув таъминоти тизимлари, автомобиль йўллари ва пиёдалар ҳудудлари киради.

Ўзбекистон