Қўқонда 16 ёшли ўсмир профилактика инспекторига пичоқ билан зарба берди

Фарғона вилоятининг, Қўқон шаҳрида 16 ёшли ўсмир профилактика инспекторига пичоқ билан тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 18 февраль куни «Садоқат» маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

Маълум қилинишича, инспектор Ж. М. фуқаро М. Р. (гумонланувчининг бувиси)нинг мурожаати асосида воқеа жойига етиб борган.

Жанжал вақтида тўққизинчи синф ўқувчиси У. У. инспектор Ж. М.нинг унга орқа ўгириб турганидан фойдаланиб, ошхона пичоғи билан зарба берган.

Ҳозирда, жабрланувчи тиббиёт муассасасига етказилган, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳолат юзасидан, жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б» банди (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон