Қорақалпоғистонда ишга киритиш эвазига $1800 олган шахслар ушланди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли ва Тахтакўпир туманларида ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари очиқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Э.С. фуқаро Д.Б.ни «У.Т.» АЖга қарашли Хўжайли туманида жойлашган компрессор станциясига ишга киритиб қўйиши эвазига $3000’ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Тахтакўпир туманида фуқаролар И.А. ва К.Б. фуқаро З.О.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қорақалпоқ давлат университетига ишга киритиб қўйиши эвазига $1800’ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон