Автомобилни бошқариш учун ишончномага ўзгартириш киртилиши мумкин

Ўзбекистонда автомобиль ишончномасига транспортни четга олиб чиқиш ҳуқуқи кўрсатиладиган янги банд киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжатни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тайёрлаган.

Лойиҳага кўра, автомототранспорт воситаларига расмийлаштириладиган ишончномаларда мазкур транспорт воситасини республика ҳудудидан олиб чиқиш ҳуқуқи бор-йўқлиги аниқ кўрсатилади.

Қарор лойиҳаси иловасида келтирилишича, охирги вақтларда ишончнома асосида автотранспорт воситаларини чет элга олиб чиқиб, у ерда сотиб юбориш ҳолатлари кўпайган. Статистикага кўра, 2024 йил давомида 50 га яқин автотранспорт воситаси четга чиқарилиб, Ўзбекистонга қайтарилмаган. 2025 йилнинг фақат июнь ойида эса бундай 8 та ҳолат қайд этилган.

 

Қарорлар