Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархлари оширилмоқда. Бу бўйича 6 январь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан, вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси, “Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК, Чирчиқ “Иссиқлик энергияси” ҳамда “Олмалиқ иссиқлик манбаи” корхоналари томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари ўзгартирилади. Янги нархлар 1 февралдан кучга киради.

Бундан ташқари, барча корхоналар таклиф этган иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархларида ҳисоблагич мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигида қанча ҳисобланиши келтирилган. Шу билан бирга, бюджет ташкиолтлари ва улгуржи истеъмолчилар учун ҳам нархлар оширилади.

Аввалроқ, 2025 йилда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари икки марта ошиши ҳақида хабар берган эдик.

Қарорлар