Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштирмоқчилигини маълум қилди
Испания ҳукумати аҳолининг қариши сабабли мамлакатдаги ишчи кучи танқислигини тўлдириш учун йилига 300 минг нафаргача мигрантни қонунийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида давлат ижтимоий хавфсизлик ва миграция вазири Элма Саисга таяниб, Economic Times хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мигрантлар билан боғлиқ сиёсат уч йил давом этади. Унинг аниқлик киритишича, Испания фаровонликни сақлаб қолиш учун йилига 250-300 минг хорижий ишчига муҳтож.
Испанияда очиқ, гуллаб-яшнаган мамлакат ёки ёпиқ, қашшоқ мамлакат бўлиш танлови бор. Биз биринчисини танладик, ди миграция вазири.
Ҳукумат томонидан янги чора-тадбирлар мигрантларга яшаш ва ишлаш учун рухсатномалар бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришни назарда тутади. Бу эса чет эллик ишчиларга кафолатланган меҳнат ҳуқуқини олишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, иш излаётган мигрантларнинг визасини 3 ойдан 12 ойгача узайтириш мумкин бўлади. Ўқиш визасига эга хорижликларга ҳафтасига 30 соатгача ишлашга рухсат берилади.