Испания ва Португалия электр таъминотида оммавий узилишлар кузатилди

Испания ва Португалиянинг айрим ҳудудларида электр узилиши рўй берди. Бу ҳақда AP манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Испаниянинг «Red Eléctrica» компанияси Пиреней ярим ороли ушбу ҳодисадан зарар кўрганини маълум қилди. Компания вакиллари ҳодисага баҳо берилаётганини ва зарур чоралар кўрилаётганини билдирди. 

Шунингдек, Испанияда маҳаллий вақт билан соат 12:30 атрофида бир қатор ҳудудлар—Мадриддаги Испания парламенти ва кўплаб метро бекатлари электр таъминотисиз қолган. Барселона ва унинг атрофидаги шаҳар ва қишлоқларда ҳам электр узилиши қайд этилган.

Португалиянинг  E-Redes компанияси электр узилиши Европа электр тизимидаги муаммо сабаб юз берганини билдирган. Компания тармоқни барқарорлаштириш учун айрим ҳудудларда электрни вақтинча ўчирганини маълум қилган.

Франциянинг айрим ҳудудлари ҳам ҳодисадан зарар кўрган. Мобил телефон тармоқларида қўнғироқ қилиш қийинлашган бўлса-да, айрим иловалар ишлашда давом этган.

Жаҳон