Испанияда блекаут сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Пиреней ярим оролида электр таъминотидаги жиддий узилиш ортидан Испания ҳукумати фавқулодда ҳолат жорий қилди. Бу ҳақида Испания Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик баёнотига кўра, электр энергиясига бўлган талабнинг 92 фоиздан ортиғи тикланган, барча подстанциялар қувват остида.
Электр узилиши оқибатида бир қатор аэропортлар захира тизимга ўтган, кўплаб рейслар кечиктирилди ёки бекор қилинди. Шаҳарлараро ва ўрта масофали поездлар ҳаракати ҳам тўхтаб қолган.
Sky News маълумотига кўра, миллионлаб одамлар интернет ва мобил алоқадан узилган, светофор ва банкоматлар ишламаган, баъзи шифохоналар эса операцияларни тўхтатган.
Электр узилишига сабаб сифатида Испанияда содир бўлган “камдан-кам учрайдиган атмосфера ҳодисаси” кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз кеча Европада оммавий электр узулиши ҳақида маълумот берган эдик.