Эрон Исроил ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ назорат ўрнатилганини маълум қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IIQK) Исроилнинг ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилди. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Эрон ҳаво кучлари томонидан ўтказилган тунги ҳужум чоғида яҳудий давлати осмони устидан назорат қўлга киритилган. IIQK баёнотида ракета ҳужумлари орқали Исроилнинг ҳаво мудофаа тизимлари енгилгани ва фуқаролар Эрон ракеталарига қарши мутлақо ҳимоясиз экани таъкидланган.

Бугун тунда ракетага қарши мудофаа қалқонини ёриб ўтган кучли ракеталар Тел-Авивни ларзага келтирди ва Эроннинг ҳарбий қудратини намойиш этди, дейилади баёнотда.

Эрон бу ҳужумда янги авлод қуролларидан фойдаланганини билдирган.

Аввалроқ АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ҳам Эроннинг ҳаво ҳудуди устидан назоратни эълон қилганини тилга олиб, мамлакатни «таслим бўлиш»га чақирган эди.

Маълумот учун, Исроил армияси 13 июнь куни Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлаганди. Операция мақсади Теҳроннинг ядровий дастурини йўқ қилиш деб эълон қилинди. Эрон бунга жавобан Исроил шаҳарларига ракета ва дронлар билан зарба берди.

Ҳужумлар натижасида Исроилда камида 24 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган. Эронда эса қурбонлар сони 270 дан ошгани ҳақда маълум қилинган.

Жаҳон