Исроилдаги ўзбекистонликлар эҳтимолий ҳужумлар туфайли огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси 13 июнь куни ушбу мамлакатда яшаётган фуқароларга эҳтимолий хавф-хатарлар туфайли огоҳлантириш билан чиқди.

Элчихона баёнотида Эрон билан қайта бошланган ҳарбий ҳаракатлар фонида ракета ҳужумлари эҳтимоли мавжудлиги қайд этилиб, ўзбекистонликларга тезкор эҳтиёт чораларини кўриш қатъий тавсия этилган.

Жумладан, ҳужумлар пайтида бомба бошпаналарига кириш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва элчихонанинг алоқа маълумотларини доим ёнида олиб юриш, шунингдек, Исроил ҳукумати ва фронторти қўмондонлиги берган огоҳлантиришларни диққат билан кузатиш тавсия этилмоқда.

Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат зарур бўлса, фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали элчихонага мурожаат қилишлари мумкин:

Элчихонанинг фавқулодда ёрдам телефонлари: 03−672−2466, 03−672−2371, 03−758−5075, 03−758−5076.

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397.

Электрон почта: [email protected]

Ўзбекистон