Ўзбекистонда 2030 йилгача иссиқлик субсидиялари босқичма-босқич бекор қилинади

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар иссиқ сув ва иситиш хизматлари бўйича субсидиялар тўлиқ бекор қилинади. Бу ҳақда «Иссиқликтаъминоти» бошқарув раиси Илҳом Тўраев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда аҳолига пасайтирилган тарифлар қўлланилмоқда, амалдаги нарх ва бозор қиймати ўртасидаги фарқ эса давлат бюджети ҳисобидан қопланмоқда.

Тўлиқ бозор тамойилларига ўтиш учун субсидиялардан воз кечиш зарур. Аммо бу босқичма-босқич амалга оширилади, чунки бир вақтнинг ўзида бекор қилиш аҳолига оғирлик қилади, — деди Тўраев.

Унинг айтишича, тарифларни йилига бир ёки икки марта қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Бу субсидия юкини секин-аста камайтириш ва аҳолига молиявий босимни юмшатиш имконини беради. Шу тарзда, 2030 йилгача иссиқлик субсидияларидан тўлиқ воз кечиш мўлжалланмоқда.

Ўзбекистон