Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилади
Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Пойтахт халқ депутатлари Кенгашининг 22 августдаги қарорида кўзда тутилган.
Қарорга кўра, тарифлар нархи аҳоли учун 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 18,8 фоизга ошади.
Марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун қуйидаги нархлар маъқулланган:
• базавий тариф (ҚҚСсиз) — 711 641 сўм/Гкал;
• аҳоли учун (ҚҚСсиз) — 139 860 сўм/Гкал;
• бюджет ташкилотларига — 952 797 сўм/Гкал;
• бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга (ҚҚСсиз) — 342 296 сўм/Гкал.