Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди

Истанбулда қўлбола алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 30 январь ҳолатига кўра 23 нафарга етди. Бу ҳақда Бош консулхона матбуот хизмати маълум қилди.

Xабар беришича, вафот этган барча фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги томонидан тегишли консуллик, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, баъзи ватандошлар даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.

Аввалроқ, Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 тага етгани ҳақда хабар берган эдик.

Ўзбекистон