Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 23 апрель куни 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари 10 сония давом этди. Бу ҳақда Ени Şафак агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Ер силкинишлари соат 12:49 да қайд этилган. Бундан 36 дақиқа олдин эса Мармара денгизи акваториясида 3,9 магнитудали зилзила кузатилган.

Истанбулдаги кучли ер силкинишларидан сўнг такрорий 4,4 магнитудали зилзила қайд этилган. Ҳодиса юз берган пайт янгиликлар бошловчисининг реакцияси жонли эфирга узатилган:

Расмийлар Истанбул аҳолисини зилзиладан зарар кўрган уйларга кирмасликка чақирди. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси эса барча ўзбекистонликларни осойишта бўлишга, расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларни кузатиб боришга ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирмоқда.

Жаҳон